Шимолий ва чўл ҳудудларда бугун ёғингарчилик кутилади

Бошқа вилоятларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати жойларда +23 +28 даража илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Шимолий ва айрим чўл ҳудудларида бугун ёғингарчилик кутилади, деб хабар қилмоқда Uzb_Meteo.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро вилояти айрим ҳудудлари ва куннинг иккинчи ярмида тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёғингарчилик бўлишини маълум қилишди. Ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ хусусиятга эга ва табиийки, улардан кўплаб ҳудудларда жадал ёғинлар кузатилиши мумкин.
Бошқа вилоятларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати жойларда +23 +28 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 24-25 апрель кунлари республиканинг деярли барчи вилоятларида тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши ва сел келиши эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантирган эди.