Истеъмолчи талабига биноан автомобил янгисига алмаштириб берилди

Кафолат муддати мобайнида автомобилнинг кузови ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда - истеъмолчи автомобилни янгисига алмаштириб беришни талаб қилиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Тошкент шаҳар Яшнобод туманида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди.

Унда айтишига кўра, ўтган йилнинг охирида сотиб олинган “Spark M-Elegant/AT Plus” автомобилининг бўёғи кўчиб туша бошлаган. Истеъмолчи томонидан автомобиль харид қилинган дилерга мурожаатлар натижа бермаган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган экспертиза натижасида кўчаётган бўёқлар тузатиб бўлмайдиган нуқсонлар эканлиги аниқланган.
Чакана савдо қоидаларига мувофиқ, “Lion Motors” МЧЖ томонидан истеъмолчига худди шундай русумдаги янги автомобилга алмаштириб берилди.
Эслатиб ўтамиз, чакана савдо қоидаларининг 130-бандига асосан кафолат муддати мобайнида автомобилларни алмаштириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.