https://sputniknews.uz/20220423/istemolchi-talabiga-binoan-avtomobil-yangisiga-almashtirib-berildi-24156239.html
Истеъмолчи талабига биноан автомобил янгисига алмаштириб берилди
Истеъмолчи талабига биноан автомобил янгисига алмаштириб берилди
Sputnik Ўзбекистон
Кафолат муддати мобайнида автомобилнинг кузови ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда - истеъмолчи автомобилни янгисига алмаштириб... 23.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-23T12:09+0500
2022-04-23T12:09+0500
2022-04-23T12:11+0500
иқтисод
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20371251_0:54:1024:630_1920x0_80_0_0_494da90e497adcd312c4acf176a83c77.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Тошкент шаҳар Яшнобод туманида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган экспертиза натижасида кўчаётган бўёқлар тузатиб бўлмайдиган нуқсонлар эканлиги аниқланган. Чакана савдо қоидаларига мувофиқ, “Lion Motors” МЧЖ томонидан истеъмолчига худди шундай русумдаги янги автомобилга алмаштириб берилди.Эслатиб ўтамиз, чакана савдо қоидаларининг 130-бандига асосан кафолат муддати мобайнида автомобилларни алмаштириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20371251_57:0:968:683_1920x0_80_0_0_a19cb3eaa10103da73cc89a3e53f24cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, автомобил
Истеъмолчи талабига биноан автомобил янгисига алмаштириб берилди
12:09 23.04.2022 (янгиланди: 12:11 23.04.2022) Кафолат муддати мобайнида автомобилнинг кузови ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда - истеъмолчи автомобилни янгисига алмаштириб беришни талаб қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Тошкент шаҳар Яшнобод туманида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди.
Унда айтишига кўра, ўтган йилнинг охирида сотиб олинган “Spark M-Elegant/AT Plus” автомобилининг бўёғи кўчиб туша бошлаган. Истеъмолчи томонидан автомобиль харид қилинган дилерга мурожаатлар натижа бермаган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган экспертиза натижасида кўчаётган бўёқлар тузатиб бўлмайдиган нуқсонлар эканлиги аниқланган.
Чакана савдо қоидаларига мувофиқ, “Lion Motors” МЧЖ томонидан истеъмолчига худди шундай русумдаги янги автомобилга алмаштириб берилди.
Эслатиб ўтамиз, чакана савдо қоидаларининг 130-бандига асосан кафолат муддати мобайнида автомобилларни алмаштириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра амалга оширилади.