Сурхондарё ҳокими Қорақалпоғистонга келди

Сурхондарё вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга амалий ёрдам бериш учун маъсул этиб белгиланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Тўра Болболов бошчилигидаги Сурхондарё вилояти делегацияси Қорақалпоғистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот ҳизмати.
Делегация Сурхандарьинской области приехала в Каракалпакстан
Делегацияни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ва Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев бошчилигида масъуллар кутиб олди. Делегация аъзолари айни пайтда Тахиатош туманида ташкил этилган “Ёшлар боғи” фаолияти билан танишишди.
Бугунги кунда Тахиатош туманида Сурхон воҳаси тадбиркорлари банк раҳбарлари ва мутасаддилардан иборат вилоят штаби тузилган бўлиб, маҳаллий мутасаддилар билан бирга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Сурхондарё вилояти делегацияси Тахиатош туманида сурхондарёлик илғор тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари иштирокида ташкил этилган ишлар ва бўлажак лойиҳалар билан танишди.
Деятельность штаба Сурхандарьинской области в Тахиаташе
Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга амалий ёрдам бериш учун маъсул этиб - Сурхондарё вилояти белгиланган эди. Маҳаллий раҳбарлар ва мутахассислар ҳамкорлигида 2022-2024 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаси ишлаб чиқилган.
Деятельность штаба Сурхандарьинской области в Тахиаташе