https://sputniknews.uz/20220422/surxondaryo-hokimi-qoraqalpogistonga-keldi-24147403.html
Сурхондарё ҳокими Қорақалпоғистонга келди
Сурхондарё ҳокими Қорақалпоғистонга келди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга амалий ёрдам бериш... 22.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-22T17:09+0500
2022-04-22T17:09+0500
2022-04-22T17:25+0500
жамият
иқтисод
сурхондарё
қорақалпоғистон
нукус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/16/24147349_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_972e38ff0044b5e8699a00c44f8e4e2d.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Тўра Болболов бошчилигидаги Сурхондарё вилояти делегацияси Қорақалпоғистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот ҳизмати. Делегацияни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ва Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев бошчилигида масъуллар кутиб олди. Делегация аъзолари айни пайтда Тахиатош туманида ташкил этилган “Ёшлар боғи” фаолияти билан танишишди.Сурхондарё вилояти делегацияси Тахиатош туманида сурхондарёлик илғор тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари иштирокида ташкил этилган ишлар ва бўлажак лойиҳалар билан танишди.Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга амалий ёрдам бериш учун маъсул этиб - Сурхондарё вилояти белгиланган эди. Маҳаллий раҳбарлар ва мутахассислар ҳамкорлигида 2022-2024 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаси ишлаб чиқилган.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/16/24147349_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_4cb1e65b59d2c9f74df609bc7fcda1b4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, иқтисод, сурхондарё, қорақалпоғистон, нукус
жамият, иқтисод, сурхондарё, қорақалпоғистон, нукус
Сурхондарё ҳокими Қорақалпоғистонга келди
17:09 22.04.2022 (янгиланди: 17:25 22.04.2022) Сурхондарё вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга амалий ёрдам бериш учун маъсул этиб белгиланган.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Тўра Болболов бошчилигидаги Сурхондарё вилояти делегацияси Қорақалпоғистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот ҳизмати.
Делегацияни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ва Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев бошчилигида масъуллар кутиб олди. Делегация аъзолари айни пайтда Тахиатош туманида ташкил этилган “Ёшлар боғи” фаолияти билан танишишди.
Бугунги кунда Тахиатош туманида Сурхон воҳаси тадбиркорлари банк раҳбарлари ва мутасаддилардан иборат вилоят штаби тузилган бўлиб, маҳаллий мутасаддилар билан бирга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Сурхондарё вилояти делегацияси Тахиатош туманида сурхондарёлик илғор тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари иштирокида ташкил этилган ишлар ва бўлажак лойиҳалар билан танишди.
Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга амалий ёрдам бериш учун маъсул этиб - Сурхондарё вилояти белгиланган эди. Маҳаллий раҳбарлар ва мутахассислар ҳамкорлигида 2022-2024 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаси ишлаб чиқилган.