Хитой раҳбари бир томонлама санкцияларга қарши чиқди

Си Цзиньпин: биз бир томонлама санкцияларга қаршимиз, икки томонлама стандартларга амал қилмаймиз.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Бир томонлама санкциялар ва икки томонлама стандартлар сиёсатини давлатлараро муносабатларда қабул қилиб бўлмайди. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин Боао шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё иқтисодий форумига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.
“Биз бир томонлама санкцияларга қаршимиз ҳамда блоклар тузиш ва қарама-қаршиликни кучайтиришга қаратилган сиёсат олиб бориш ниятида эмасмиз. Хитой инқирозни ҳал қилиш бўйича ҳар қандай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди, биз икки томонлама стандартларга амал қилмаймиз”, — деди Хитой етакчиси. Унинг сўзларидан РИА Новости келтирган.
Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, “совуқ уруш” менталитети фақат глобал тинчлик асосларини бузади, гегемонизм ва қўпол куч сиёсати дунё тинчлигига хавф туғдиради.
“Блоклар қарама-қаршилиги эса XXI асрда хавфсизлик муаммоларини янада кучайтиради", — дея хулоса қилди у
Аввалроқ Хитой иқтисодчилари Ғарб Россияга қарши санкциялар билан ўзини ўзи жазолади деган фикрни билдиришгани хабар қилинган эди.
Global Times: Ғарб санкциялар билан Россия иқтисодиётини синдира олмади
Россия президенти Владимир Путин ҳам Ғарб санкциялар ёрдамида Россия иқтисодий тузилмасини барбод қила олмагани, “иқтисодий блицкриг" стратегияси амалга ошмаганини маълум қилган.
Россия санкцияларга қарши туришга қодир – иқтисодчи