Россиялик мутахассислар “Имкон” реабилитация маркази фаолиятини юқори баҳолашди

МТВ Россия давлат педагогика университети билан логопед ва дефектолог мутахассислар тайёрлашда ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Имкон” реабилитация марказигага А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети раҳбарияти ташриф буюрди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Руководство РГПУ им. Герцена посетило реабилитационный центр "Имкон" в Ташкентско области
Меҳмонлар ушбу ихтисослашган таълим ташкилоти, ходимлари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг мутахассислиги ва таълим олган олийгоҳлари билан қизиқишди.
“Бу каби самимий мулоқотдан мақсад, келажакда кўптармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари учун педагог кадрлар ҳамда дефектолог, логопед каби мутахассисларнинг кўламини кенгайтириш бўлса не ажаб”, - дейилади хабарда.
Меҳмонларнинг фикрича, Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун, мактабгача таълим тизимиданоқ самарали ишлар бошланган. Бу эса уларни қувонтирган.
Руководство РГПУ им. Герцена посетило реабилитационный центр "Имкон" в Ташкентско области
Маълумот учун, “Имкон” реабилитация марказига эга бўлган кўптармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти 150 нафар болага мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда у ерда 100га яқин – нутқида, эшитишида, кўришида, психик ривожланишда кечикаётган, ақли заиф, таянч ҳаракатида нуқсони бўлган болаларда билан таълим-тарбия ишлари олиб борилмоқда.
Руководство РГПУ им. Герцена посетило реабилитационный центр "Имкон" в Ташкентско области
Ушбу МТТда 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган махсус эҳтиёжли болалар ҳафта давомида 5 кун, 24 соат давомида шифокорларнинг доимий назорати остида соғломлаштириш ишлари ҳамда “Илк қадам” давлат ўқув дастури бўйича таълим-тарбия олмоқда.
Ўзбекистонда бугунги кунда “Имкон” кўп тармоқли реабилитация марказлари Нукус шаҳри (Қорақалпоғистон Республикаси) ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўз фаолиятини бошлаган.
Руководство РГПУ им. Герцена посетило реабилитационный центр "Имкон" в Ташкентско области