https://sputniknews.uz/20220421/rossiyalik-mutaxassislar-imkon-reabilitatsiya-markazi-faoliyati-yuqori-baholashdi-24119093.html
Россиялик мутахассислар “Имкон” реабилитация маркази фаолиятини юқори баҳолашди
Россиялик мутахассислар “Имкон” реабилитация маркази фаолиятини юқори баҳолашди
Sputnik Ўзбекистон
МТВ Россия давлат педагогика университети билан логопед ва дефектолог мутахассислар тайёрлашда ҳамкорликни йўлга қўймоқда. 21.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-21T13:09+0500
2022-04-21T13:09+0500
2023-04-05T18:37+0500
жамият
ҳамкорлик
болалар
мактабгача таълим вазирлиги (мтв)
а.и.герцен номидаги россия давлат педагогика университети (рдпу)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/15/24119217_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_23a3779e2e038c8db6281aa38705701e.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Имкон” реабилитация марказигага А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети раҳбарияти ташриф буюрди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.Меҳмонлар ушбу ихтисослашган таълим ташкилоти, ходимлари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг мутахассислиги ва таълим олган олийгоҳлари билан қизиқишди.Меҳмонларнинг фикрича, Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун, мактабгача таълим тизимиданоқ самарали ишлар бошланган. Бу эса уларни қувонтирган.Маълумот учун, “Имкон” реабилитация марказига эга бўлган кўптармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти 150 нафар болага мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда у ерда 100га яқин – нутқида, эшитишида, кўришида, психик ривожланишда кечикаётган, ақли заиф, таянч ҳаракатида нуқсони бўлган болаларда билан таълим-тарбия ишлари олиб борилмоқда.Ушбу МТТда 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган махсус эҳтиёжли болалар ҳафта давомида 5 кун, 24 соат давомида шифокорларнинг доимий назорати остида соғломлаштириш ишлари ҳамда “Илк қадам” давлат ўқув дастури бўйича таълим-тарбия олмоқда.Ўзбекистонда бугунги кунда “Имкон” кўп тармоқли реабилитация марказлари Нукус шаҳри (Қорақалпоғистон Республикаси) ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўз фаолиятини бошлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/15/24119217_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1666f6da617f8a50ba5ec6bb4a0dd866.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳамкорлик, болалар, мактабгача таълим вазирлиги (мтв), а.и.герцен номидаги россия давлат педагогика университети (рдпу), россия
жамият, ҳамкорлик, болалар, мактабгача таълим вазирлиги (мтв), а.и.герцен номидаги россия давлат педагогика университети (рдпу), россия
Россиялик мутахассислар “Имкон” реабилитация маркази фаолиятини юқори баҳолашди
13:09 21.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) МТВ Россия давлат педагогика университети билан логопед ва дефектолог мутахассислар тайёрлашда ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Имкон” реабилитация марказигага А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети раҳбарияти ташриф буюрди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Меҳмонлар ушбу ихтисослашган таълим ташкилоти, ходимлари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг мутахассислиги ва таълим олган олийгоҳлари билан қизиқишди.
“Бу каби самимий мулоқотдан мақсад, келажакда кўптармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари учун педагог кадрлар ҳамда дефектолог, логопед каби мутахассисларнинг кўламини кенгайтириш бўлса не ажаб”, - дейилади хабарда.
Меҳмонларнинг фикрича, Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун, мактабгача таълим тизимиданоқ самарали ишлар бошланган. Бу эса уларни қувонтирган.
Маълумот учун, “Имкон” реабилитация марказига эга бўлган кўптармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти 150 нафар болага мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда у ерда 100га яқин – нутқида, эшитишида, кўришида, психик ривожланишда кечикаётган, ақли заиф, таянч ҳаракатида нуқсони бўлган болаларда билан таълим-тарбия ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу МТТда 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган махсус эҳтиёжли болалар ҳафта давомида 5 кун, 24 соат давомида шифокорларнинг доимий назорати остида соғломлаштириш ишлари ҳамда “Илк қадам” давлат ўқув дастури бўйича таълим-тарбия олмоқда.
Ўзбекистонда бугунги кунда “Имкон” кўп тармоқли реабилитация марказлари Нукус шаҳри (Қорақалпоғистон Республикаси) ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўз фаолиятини бошлаган.