Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш таомга бўлган хоҳиш ҳиссини 60% га камайтириши, шунингдек, метаболизмни яхшилаши мумкин.
Оқсилга бой парҳез тез фурсатда вазн йўқотишга олиб келади, чунки уни истеъмол қилиш овқатга бўлган иштиёқни 60% га каматиради, камроқ овқатланишга ёрдам беради.
Бундай парҳез таркибига товуқ гўшти, тунец балиқ гўшти, тухум, бодом, қизил ясмиқ (чечевица) ва пиширилган ловия киради. Бу ҳолатда ширин ва газланган ичимликлардан воз кечиш керак.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, ўртача жисмоний фаоллик ҳам вазн ташлашга ёрдам беради. Бироқ, қорин бўшлиғи учун машқлардан бажармаган маъқул, чунки бунда ёғ биринчи навбатда қўллар, болдирлар, бел ва кўкракдан кетади.