Ҳарбий чанғичилар мусобақасида Ўзбекистон жамоаси совринли ўрин эгаллади

“АрМИ-2022”: халқаро “Саян юриши” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар бу йил ҳам кучли учликдан ўрин олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида 17 апрель куни Россияда халқаро армия ўйинлари доирасидаги бўлиб ўтган “Саян юриши” мусобақада муносиб иштирок этиб келган ҳарбийлар тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Узбекские военные достойно выступили на "Саянском марше"
Бир неча кун давомида Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Хитой, Россия, Россия аёллар жамоаси, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Абхазия ва Жанубий Осетия давлатларидан, жами 9 та жамоалар ўз давлати шаънини муносиб ҳимоя қилишди.
Узбекские военные достойно выступили на "Саянском марше"
Мусобақа низомига кўра жамоалар ҳаракатланиш қийин бўлган тоғ ҳудудларида 50 километрлик маршрутни босиб ўтиб, 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни маҳорат билан бажаришди. Ҳарбийлардан жанговар ва жисмоний тайёрларлик, мутахассис сифатида маҳоратни кўрсатиш талаб этилди.
Умумий натижаларга кўра Россия Федерацияси жамоаси биринчи, Хитой жамоаси иккинчи, юртимиз ҳарбий хизматчилари эса учинчи ўринни эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорларга медаль ҳамда халқаро армия ўйинларининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар иккинчи бор иштирок этиб, ўтган йилги натижани сақлаб қолишди.
Узбекские военные достойно выступили на "Саянском марше"