https://sputniknews.uz/20220418/harbiy-changichilar-musobaqasida-ozbekiston-jamoasi-sovrinli-orin-egalladi-24047805.html
Ҳарбий чанғичилар мусобақасида Ўзбекистон жамоаси совринли ўрин эгаллади
Ҳарбий чанғичилар мусобақасида Ўзбекистон жамоаси совринли ўрин эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
“АрМИ-2022”: халқаро “Саян юриши” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар бу йил ҳам кучли учликдан ўрин олди. 18.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-18T15:35+0500
2022-04-18T15:35+0500
2022-04-18T15:35+0500
жамият
мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24048960_0:1:1280:721_1920x0_80_0_0_c7ff9a09650a3993f808dfc7b881c919.jpg
ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида 17 апрель куни Россияда халқаро армия ўйинлари доирасидаги бўлиб ўтган “Саян юриши” мусобақада муносиб иштирок этиб келган ҳарбийлар тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Бир неча кун давомида Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Хитой, Россия, Россия аёллар жамоаси, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Абхазия ва Жанубий Осетия давлатларидан, жами 9 та жамоалар ўз давлати шаънини муносиб ҳимоя қилишди.Мусобақа низомига кўра жамоалар ҳаракатланиш қийин бўлган тоғ ҳудудларида 50 километрлик маршрутни босиб ўтиб, 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни маҳорат билан бажаришди. Ҳарбийлардан жанговар ва жисмоний тайёрларлик, мутахассис сифатида маҳоратни кўрсатиш талаб этилди. Ғолиб ва совриндорларга медаль ҳамда халқаро армия ўйинларининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар иккинчи бор иштирок этиб, ўтган йилги натижани сақлаб қолишди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/12/24048960_160:0:1121:721_1920x0_80_0_0_836332ef14697b25bf4b5943c5c35a35.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мудофаа вазирлиги
жамият, мудофаа вазирлиги
Ҳарбий чанғичилар мусобақасида Ўзбекистон жамоаси совринли ўрин эгаллади
“АрМИ-2022”: халқаро “Саян юриши” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар бу йил ҳам кучли учликдан ўрин олди.
ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида 17 апрель куни Россияда халқаро армия ўйинлари доирасидаги бўлиб ўтган “Саян юриши” мусобақада муносиб иштирок этиб келган ҳарбийлар тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бир неча кун давомида Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Хитой, Россия, Россия аёллар жамоаси, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Абхазия ва Жанубий Осетия давлатларидан, жами 9 та жамоалар ўз давлати шаънини муносиб ҳимоя қилишди.
Мусобақа низомига кўра жамоалар ҳаракатланиш қийин бўлган тоғ ҳудудларида 50 километрлик маршрутни босиб ўтиб, 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни маҳорат билан бажаришди. Ҳарбийлардан жанговар ва жисмоний тайёрларлик, мутахассис сифатида маҳоратни кўрсатиш талаб этилди.
Умумий натижаларга кўра Россия Федерацияси жамоаси биринчи, Хитой жамоаси иккинчи, юртимиз ҳарбий хизматчилари эса учинчи ўринни эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорларга медаль ҳамда халқаро армия ўйинларининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар иккинчи бор иштирок этиб, ўтган йилги натижани сақлаб қолишди.