ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Москва давлат лингвистик университетида 21 апрель куни Ўзбек тили ва маданияти марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Москвадаги ўзбек тили ва маданияти маркази нима билан шуғулланади? МГЛУ матбуот хизматининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар беришича, марказда талабалар ўзбек халқининг тарихи ва урф-одатлари билан танишади.
“Марказда МГЛУ бакалавр ва магистрантлари ўзбек тилига ўргатилади ҳамда Ўзбекистон маданияти билан яқиндан таништирилади. Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Қодирий, Абдулла Ориповлар ҳамда бошқа мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти намояндаларининг асарларини ўрганиш бўйича қатор тадбирлар ўтказиш режалаштирилган”,-дея хабар бермоқда матбуот хизмати.
Ушбу марказ Москва давлат лингвистик университети (МГЛУ) ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ўртасида имзоланган битим доирасида иша тушади. Ушбу битим 1910 йилда имзоланган. Ҳозирги кунгача МГЛУнинг сиёсатшунос-талабалари ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўрганиб келмоқда.
2012 йилда икки университет билан ҳамкорликда “Узбекский язык для стран СНГ” (МДҲ мамлакатлари учун ўзбек тили) ўқув қўлланмаси нашр этилган этилган.
Шунингдек, ўтган йили баҳорда ЎзДЖТУнинг беш нафар докторанти МГЛУда илмий стажировка ўтиш ҳақида сертификат олди.
МГЛУ Ўзбекистоннинг тўртта университети билан самарали ҳамкорлик қилиб келади. Улар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қарши давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллари университети ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.