https://sputniknews.uz/20220414/moskvada-ochiladigan-ozbek-tili-markazi-nimalarni-organadi-23981528.html
Москвада очиладиган ўзбек тили маркази нималарни ўрганади?
Москвада очиладиган ўзбек тили маркази нималарни ўрганади?
Sputnik Ўзбекистон
Марказда МГЛУ бакалавр ва магистрантлари ўзбек тилига ўргатилади ҳамда Ўзбекистон маданияти билан яқиндан таништирилади 14.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-14T17:01+0500
2022-04-14T17:01+0500
2023-04-05T18:37+0500
жамият
москва
ўзбек тили
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/81/34/813490_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_87de925132fa9ff1a488d7903ae7629f.jpg
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Москва давлат лингвистик университетида 21 апрель куни Ўзбек тили ва маданияти марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Москвадаги ўзбек тили ва маданияти маркази нима билан шуғулланади? МГЛУ матбуот хизматининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар беришича, марказда талабалар ўзбек халқининг тарихи ва урф-одатлари билан танишади.Ушбу марказ Москва давлат лингвистик университети (МГЛУ) ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ўртасида имзоланган битим доирасида иша тушади. Ушбу битим 1910 йилда имзоланган. Ҳозирги кунгача МГЛУнинг сиёсатшунос-талабалари ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўрганиб келмоқда.2012 йилда икки университет билан ҳамкорликда “Узбекский язык для стран СНГ” (МДҲ мамлакатлари учун ўзбек тили) ўқув қўлланмаси нашр этилган этилган.Шунингдек, ўтган йили баҳорда ЎзДЖТУнинг беш нафар докторанти МГЛУда илмий стажировка ўтиш ҳақида сертификат олди.МГЛУ Ўзбекистоннинг тўртта университети билан самарали ҳамкорлик қилиб келади. Улар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қарши давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллари университети ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/81/34/813490_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_7a9d9c876dedb3e59896ad7fe4438277.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, москва, ўзбек тили, россия
жамият, москва, ўзбек тили, россия
Москвада очиладиган ўзбек тили маркази нималарни ўрганади?
17:01 14.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Марказда МГЛУ бакалавр ва магистрантлари ўзбек тилига ўргатилади ҳамда Ўзбекистон маданияти билан яқиндан таништирилади
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Москва давлат лингвистик университетида 21 апрель куни Ўзбек тили ва маданияти марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Москвадаги ўзбек тили ва маданияти маркази нима билан шуғулланади? МГЛУ матбуот хизматининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар беришича, марказда талабалар ўзбек халқининг тарихи ва урф-одатлари билан танишади.
“Марказда МГЛУ бакалавр ва магистрантлари ўзбек тилига ўргатилади ҳамда Ўзбекистон маданияти билан яқиндан таништирилади. Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Қодирий, Абдулла Ориповлар ҳамда бошқа мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти намояндаларининг асарларини ўрганиш бўйича қатор тадбирлар ўтказиш режалаштирилган”,-дея хабар бермоқда матбуот хизмати.
Ушбу марказ Москва давлат лингвистик университети (МГЛУ) ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ўртасида имзоланган битим доирасида иша тушади. Ушбу битим 1910 йилда имзоланган. Ҳозирги кунгача МГЛУнинг сиёсатшунос-талабалари ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўрганиб келмоқда.
2012 йилда икки университет билан ҳамкорликда “Узбекский язык для стран СНГ” (МДҲ мамлакатлари учун ўзбек тили) ўқув қўлланмаси нашр этилган этилган.
Шунингдек, ўтган йили баҳорда ЎзДЖТУнинг беш нафар докторанти МГЛУда илмий стажировка ўтиш ҳақида сертификат олди.
МГЛУ Ўзбекистоннинг тўртта университети билан самарали ҳамкорлик қилиб келади. Улар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қарши давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллари университети ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.