Сув академияси ташкил этилади

Сув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган Сув академияси ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Сув академияси ташкил этилади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Ичимлик ва оқова сув хизматлари соҳасига инновацион технологик ечимлар, илмий асосланган замонавий ёндошувларни жорий этиш ва бу борада малакали кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган ягона илмлар марказиСув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш Сув академияси ташкил этилади.
“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти Сув академиясининг муассиси ҳисобланади ва фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Сув таъминоти соҳасини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув, ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш бўйича кадрлар, шу жумладан, ўрта ва ўрта-махсус профессионал таълим, олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълимда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш янги академиянинг асосий вазифаларидан бири.