https://sputniknews.uz/20220410/suv-akademiyasi-tashkil-etiladi-23890569.html
Сув академияси ташкил этилади
Сув академияси ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Сув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган Сув академияси ташкил этилади. 10.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-10T18:40+0500
2022-04-10T18:40+0500
2022-04-10T18:40+0500
жамият
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/19/23550244_0:960:2049:2112_1920x0_80_0_0_2d882af6ed03bd1af16360db562a03fc.jpg
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Сув академияси ташкил этилади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.Ичимлик ва оқова сув хизматлари соҳасига инновацион технологик ечимлар, илмий асосланган замонавий ёндошувларни жорий этиш ва бу борада малакали кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган ягона илмлар маркази – Сув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш Сув академияси ташкил этилади.“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти Сув академиясининг муассиси ҳисобланади ва фаолиятини мувофиқлаштириб боради.Сув таъминоти соҳасини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув, ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш бўйича кадрлар, шу жумладан, ўрта ва ўрта-махсус профессионал таълим, олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълимда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш янги академиянинг асосий вазифаларидан бири.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/19/23550244_0:768:2049:2304_1920x0_80_0_0_49a10a6d62c6aaa6d533942c3de60538.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сув
Сув академияси ташкил этилади
Сув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган Сув академияси ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Сув академияси ташкил этилади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасида
кўзда тутилган. Ичимлик ва оқова сув хизматлари соҳасига инновацион технологик ечимлар, илмий асосланган замонавий ёндошувларни жорий этиш ва бу борада малакали кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган ягона илмлар маркази – Сув таъминоти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш Сув академияси ташкил этилади.
“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти Сув академиясининг муассиси ҳисобланади ва фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Сув таъминоти соҳасини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув, ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш бўйича кадрлар, шу жумладан, ўрта ва ўрта-махсус профессионал таълим, олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълимда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш янги академиянинг асосий вазифаларидан бири.