ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Украина Қуролли кучлари Краматорск шаҳрига иккита "Точка-У" ракетаси билан ҳужум қилди. Зарбалар тинч аҳоли объектларига берилди, қурбонлар сони 30дан ортиқ, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Бастрикин ОАВга маълум қилишига кўра, бу Украина ҳарбийлари томонидан уюштирилган провокация.
"Улар даслаб Краматорск, Константиновка ва Славянск шаҳарларида аҳоли эвакуациясини эълон қилишган. Одамлар шаҳарни тарк этиш учун темирйўл бекатлари ва вокзалга тўпланганида ракеталар учиб келган. 30га яқин одам қурбон бўлган", - деди Бастрикин.
Дастлабки маълумотларга кўра, зарба иккита "Точка-у" ракетаси ёрдамида берилган. Зарбадан сўнг эка Украина Қуролли кучлари ушбу фожеада Россия ҳарбийларини айбдор деб эълон қилишди.
Эслатиб ўтамиз, "Точка-У" эскирган қурол ҳисобланади. Устига-устак, халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, кассетали портловчи модда ўрнатиш мумкин бўлган қуроллар халқаро конвенциялар билан ҳам таъқиқланган. Россия ДХР ва ЛХР Қуролли кучларида бундай ракеталар йўқ. Лекин Украина армиясида СССР парчаланиб кетган вақтида 800га яқин ана шундай ракеталар қолган. Улардан қанчаси яроқли ва қанчаси яроқсиз экани номаълум. Шунингдек, украин ҳарбийлари ушбу ракеталарни модернизация қилгани ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Украина Қуролли кучлари Донецк шаҳрига "Точка-У" ракетаси ёрдамида зарба берган эди. Ўшанда 20 нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган эди.