https://sputniknews.uz/20220408/ukraina-kramatorsk-shahriga-tochka-u-raketasi-bilan-hujum-qildi-23864495.html
Украина Краматорск шаҳрига "Точка-У" ракетаси билан ҳужум қилди
Украина Краматорск шаҳрига "Точка-У" ракетаси билан ҳужум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Украина ҳарбийлари Краматорск шаҳрига ракеталар ёрдамида зарба бериб, бунда Россия Қуролли кучларини айблади. 08.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-08T18:52+0500
2022-04-08T18:52+0500
2022-04-08T18:52+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/1b/23006669_0:120:2793:1691_1920x0_80_0_0_d80ad71083a59be324921a8606e06b64.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Украина Қуролли кучлари Краматорск шаҳрига иккита "Точка-У" ракетаси билан ҳужум қилди. Зарбалар тинч аҳоли объектларига берилди, қурбонлар сони 30дан ортиқ, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Россия Тергов қўмитаси раҳбари Бастрикин ОАВга маълум қилишига кўра, бу Украина ҳарбийлари томонидан уюштирилган провокация. Дастлабки маълумотларга кўра, зарба иккита "Точка-у" ракетаси ёрдамида берилган. Зарбадан сўнг эка Украина Қуролли кучлари ушбу фожеада Россия ҳарбийларини айбдор деб эълон қилишди. Эслатиб ўтамиз, "Точка-У" эскирган қурол ҳисобланади. Устига-устак, халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, кассетали портловчи модда ўрнатиш мумкин бўлган қуроллар халқаро конвенциялар билан ҳам таъқиқланган. Россия ДХР ва ЛХР Қуролли кучларида бундай ракеталар йўқ. Лекин Украина армиясида СССР парчаланиб кетган вақтида 800га яқин ана шундай ракеталар қолган. Улардан қанчаси яроқли ва қанчаси яроқсиз экани номаълум. Шунингдек, украин ҳарбийлари ушбу ракеталарни модернизация қилгани ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик. Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Украина Қуролли кучлари Донецк шаҳрига "Точка-У" ракетаси ёрдамида зарба берган эди. Ўшанда 20 нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган эди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/1b/23006669_191:0:2603:1809_1920x0_80_0_0_5b93041d480c55e297b92204b226b2f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина
Украина Краматорск шаҳрига "Точка-У" ракетаси билан ҳужум қилди
Украина ҳарбийлари Краматорск шаҳрига ракеталар ёрдамида зарба бериб, бунда Россия Қуролли кучларини айблади.
ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Украина Қуролли кучлари Краматорск шаҳрига иккита "Точка-У" ракетаси билан ҳужум қилди. Зарбалар тинч аҳоли объектларига берилди, қурбонлар сони 30дан ортиқ, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Бастрикин ОАВга маълум қилишига кўра, бу Украина ҳарбийлари томонидан уюштирилган провокация.
"Улар даслаб Краматорск, Константиновка ва Славянск шаҳарларида аҳоли эвакуациясини эълон қилишган. Одамлар шаҳарни тарк этиш учун темирйўл бекатлари ва вокзалга тўпланганида ракеталар учиб келган. 30га яқин одам қурбон бўлган", - деди Бастрикин.
Дастлабки маълумотларга кўра, зарба иккита "Точка-у" ракетаси ёрдамида берилган. Зарбадан сўнг эка Украина Қуролли кучлари ушбу фожеада Россия ҳарбийларини айбдор деб эълон қилишди.
Эслатиб ўтамиз, "Точка-У" эскирган қурол ҳисобланади. Устига-устак, халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, кассетали портловчи модда ўрнатиш мумкин бўлган қуроллар халқаро конвенциялар билан ҳам таъқиқланган. Россия ДХР ва ЛХР Қуролли кучларида бундай ракеталар йўқ. Лекин Украина армиясида СССР парчаланиб кетган вақтида 800га яқин ана шундай ракеталар қолган. Улардан қанчаси яроқли ва қанчаси яроқсиз экани номаълум. Шунингдек, украин ҳарбийлари ушбу ракеталарни модернизация қилгани ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Украина Қуролли кучлари Донецк шаҳрига "Точка-У" ракетаси ёрдамида зарба берган эди. Ўшанда 20 нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган эди.