ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Кеча Самарқанд Давлат университети талабаси ётоқхонанинг 9-қаватидан тушиб кетди. Бу ҳақида Zamon информацион дастурида эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, талаба қиз Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган талабалар турар жойининг 9-қаватидан ўзини ташлаб юборган. Қизнинг хонадоши бу ҳолатдан ички ишлар ходимлари келганидан кейин хабар топганини айтиб ўтди. Қайд этилишича, қиз ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган, аммо у 9-қаватга чиқиб ўзини ташлаган. Талаба қиз воқеа жойида вафот этган.
“Талаба қиз қандай қилиб 9 қаватдаги дераза токчасига чиққани, қандай қилиб пастга қулагани аниқ эмас. Балки у ўзини 9-қаватдан ташлаган бўлиши ҳам мумкин”, дея ҳабар бермоқда Вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.