https://sputniknews.uz/20220330/samdu-talabasi-9-qavatidan-tushib-ketib-vafot-etdi-23661439.html
СамДУ талабаси 9-қаватидан тушиб кетиб вафот этди
СамДУ талабаси 9-қаватидан тушиб кетиб вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд Ичики ишлар бўлими дастлабки хулосасига кўра у ўзини 9-қаватдан ташлаган бўлиши ҳам мумкин. 30.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-30T16:51+0500
2022-03-30T16:51+0500
2022-03-30T16:51+0500
жамият
бахтсиз ҳодиса
самарқанд вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/908/08/9080824_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_dae1cf47a6cc8629c2260e2eed00e7c0.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Кеча Самарқанд Давлат университети талабаси ётоқхонанинг 9-қаватидан тушиб кетди. Бу ҳақида Zamon информацион дастурида эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди. Хабарда айтилишича, талаба қиз Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган талабалар турар жойининг 9-қаватидан ўзини ташлаб юборган. Қизнинг хонадоши бу ҳолатдан ички ишлар ходимлари келганидан кейин хабар топганини айтиб ўтди. Қайд этилишича, қиз ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган, аммо у 9-қаватга чиқиб ўзини ташлаган. Талаба қиз воқеа жойида вафот этган.“Талаба қиз қандай қилиб 9 қаватдаги дераза токчасига чиққани, қандай қилиб пастга қулагани аниқ эмас. Балки у ўзини 9-қаватдан ташлаган бўлиши ҳам мумкин”, дея ҳабар бермоқда Вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати.Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/908/08/9080824_300:0:1200:675_1920x0_80_0_0_a8c54c44617fe3fc175c2b14d6ded471.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бахтсиз ҳодиса, самарқанд вилояти
жамият, бахтсиз ҳодиса, самарқанд вилояти
СамДУ талабаси 9-қаватидан тушиб кетиб вафот этди
Самарқанд Ичики ишлар бўлими дастлабки хулосасига кўра у ўзини 9-қаватдан ташлаган бўлиши ҳам мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Кеча Самарқанд Давлат университети талабаси ётоқхонанинг 9-қаватидан тушиб кетди. Бу ҳақида Zamon информацион дастурида эфирга узатилган лавҳада
маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, талаба қиз Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган талабалар турар жойининг 9-қаватидан ўзини ташлаб юборган. Қизнинг хонадоши бу ҳолатдан ички ишлар ходимлари келганидан кейин хабар топганини айтиб ўтди. Қайд этилишича, қиз ётоқхонанинг 6-қаватида яшаган, аммо у 9-қаватга чиқиб ўзини ташлаган. Талаба қиз воқеа жойида вафот этган.
“Талаба қиз қандай қилиб 9 қаватдаги дераза токчасига чиққани, қандай қилиб пастга қулагани аниқ эмас. Балки у ўзини 9-қаватдан ташлаган бўлиши ҳам мумкин”, дея ҳабар бермоқда Вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот
хизмати.Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.