ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россия ва Украина делегациясининг навбатдаги учрашуви Истанбулда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркия президентининг канцелярияси хабар бермоқда, дея ёзади РИА Новости.
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот давомида Украинадаги вазиятни муҳокама қилишган.
“Суҳбат давомида президенти Эрдўғон ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида тезроқ тинчлик ўрнатиш ва минтақадаги гуманитар вазият яхшилаш зарурлигини таъкидлади, — дейилади хабарда.
Туркия "барча имкониятлар билан" вазиятнинг тартибга келишига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Аввалроқ Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский навбатдаги учрашув 29-30 март кунлари юзма-юз бўлиб ўтишини маълум қилган эди, бироқ қаерда ўтказилишига аниқлик киритмаган эди.
Россия ва Украина делегациялари Беларусда уч марта музокаралар ўтказишди. Кейин музокаралар онлайн давом эттирилди. Бундан ташқари, 10 март куни Анталиядаги Дипломатик форум давомида Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба учрашишди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда.