https://sputniknews.uz/20220328/navbatdagi-rossiya-ukraina-muzokaralari-istanbulda-bolib-otadi-23600478.html
Навбатдаги Россия-Украина музокаралари Истанбулда бўлиб ўтади
Навбатдаги Россия-Украина музокаралари Истанбулда бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Украина делегациясининг навбатдаги учрашуви Истанбулда бўлиб ўтади. Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот давомида Украинадаги вазиятни муҳокама қилишган.
2022-03-28T11:09+0500
2022-03-28T11:09+0500
2023-04-05T18:36+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
истанбул
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0e/23318060_0:76:2113:1265_1920x0_80_0_0_979d326b2f7eb81b0afb1f2812dd6640.jpg
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россия ва Украина делегациясининг навбатдаги учрашуви Истанбулда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркия президентининг канцелярияси хабар бермоқда, дея ёзади РИА Новости.Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот давомида Украинадаги вазиятни муҳокама қилишган.“Суҳбат давомида президенти Эрдўғон ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида тезроқ тинчлик ўрнатиш ва минтақадаги гуманитар вазият яхшилаш зарурлигини таъкидлади, — дейилади хабарда.Туркия "барча имкониятлар билан" вазиятнинг тартибга келишига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.Аввалроқ Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский навбатдаги учрашув 29-30 март кунлари юзма-юз бўлиб ўтишини маълум қилган эди, бироқ қаерда ўтказилишига аниқлик киритмаган эди.Россия ва Украина делегациялари Беларусда уч марта музокаралар ўтказишди. Кейин музокаралар онлайн давом эттирилди. Бундан ташқари, 10 март куни Анталиядаги Дипломатик форум давомида Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба учрашишди.Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда.Мавзуга оид:
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0e/23318060_163:0:1950:1340_1920x0_80_0_0_0349742521670d78ff9676a69854d94d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия украина музокаралари туркия истанбул
россия украина музокаралари туркия истанбул
Навбатдаги Россия-Украина музокаралари Истанбулда бўлиб ўтади
11:09 28.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Эрдоған ва Путин Россия-Украина музокараларини Истанбулда ўтказишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россия ва Украина делегациясининг навбатдаги учрашуви Истанбулда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркия президентининг канцелярияси хабар бермоқда,
дея ёзади РИА Новости.
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот давомида Украинадаги вазиятни муҳокама қилишган.
“Суҳбат давомида президенти Эрдўғон ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида тезроқ тинчлик ўрнатиш ва минтақадаги гуманитар вазият яхшилаш зарурлигини таъкидлади, — дейилади хабарда.
Туркия "барча имкониятлар билан" вазиятнинг тартибга келишига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Аввалроқ Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский навбатдаги учрашув 29-30 март кунлари юзма-юз бўлиб ўтишини маълум қилган эди, бироқ қаерда ўтказилишига аниқлик киритмаган эди.
Россия ва Украина делегациялари Беларусда уч марта музокаралар
ўтказишди. Кейин музокаралар онлайн
давом эттирилди. Бундан ташқари, 10 март куни Анталиядаги Дипломатик форум давомида Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба
учрашишди.Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда.