Мирзиёев Хитой етакчисига самолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Хитойда йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга мамлакатда йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабат билан ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
“China Eastern” авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудудидаги Учжоу шаҳри яқинида ҳалокатга учраган. Унинг бортида 132 киши бўлган.
Ҳозир қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча ҳалокат оқибатида қурбон бўлган ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.