Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия хавфсизлигининг энг муҳим томонларидан бирига эътибор қаратди – иқтисодий хавфсизликка. Кўриб турганимиздек, ядровий қурол ҳозирча Украина можаросини глобал можарога айланиб кетишидан сақлаб турибди. Лекин иқтисодиёт майдонларида чинакам глобал уруш кетмоқда. Одамлар нима кийиши, коммунал тўловлар ва бензин учун қанча пул тўлаши – мана шулар ҳозирги замоннинг энг муҳим саволларига айланмоқда.
Коллектив Ғарбга қарши бизнинг жанг майдонимиз
“Иқтисодда қулаш бўлмайди”, деди Медведев. Бунга ишонса бўлади, чунки 2008 йилдаги глобал кризис вақтида ҳам мамлакат айнан Медведев бошқаруви остида эди. 2008 йилнинг августида Россия армияси Грузияни тинчликка мажбурлаган эди. Сентябрда эса Европа ва АҚш бизга қарши санкциялар қўллай бошлаган эди.
Бизнинг ғарблик ҳамкорларимиз Россиянинг ЖСТга киришини Грузия илтимосига кўра кечиктиришган, “Газпром”нинг Европага етказиб бераётган ҳажми қисқарган эди. Британия ҳам қандайдир талаблар қўйган, французлар иккиланган Ангела Мекель ҳам лунжини силкитиб бир нималар деган эди. Эсингиздами?
Кўпчиллик албатта буларни унутган. Ўшанда ҳам бизга қарши “дўзахий санкциялар” киритишни ваъда беришганди. Лекин 2011 йилда Россия ЖСТга аъзо бўлди ва ўтган 10 йил ичида Россия дунёнинг энг гуллаб-яшнаётган давлатларидан бирига айланди.
2014 йилда, Медведев ҳукумат раиси бўлган йиллари, Россияга қарши яна бир талай санкциялар киритилди. Расман бу Донбассда уриб туширилган Боинг учун бўлса-да, аслида бизни Қрим учун жазолашган эди. Биз буларни барчасини аслида нима учун эканини яхши билардик.
Ўша вақтлар ҳам шахсий санкциялар, иқтисоднинг маълум секторларига қарши санкциялар ҳам киритилган эди. Батафсил Deutsche Welleда танишиш мумкин. У ерда тўлиқ рўйхат бор.
Орадан бир йил ўтиб президент Обама “Россия иқтисоди яксон қилинган”ини маълум қилган эди. Ҳа, албатта, биз билмаган эканмиз. Ўшанда Россияда рубль курси пастга қулаган эди, лекин ипотека соҳасида янги рекордлар ўрнатилган эди. Ахир бу ажойиб-ку? Сиз нима деб ўйлайсиз?
2016 йилда “Америка сайловларига аралашиш”да айблаб янги санкциялар киритилди. Бизга яна бир нималарни таъқиқлашди, лекин биз буни сезмай қолдик. Ундан сўнг эса коронавирус пандемияси содир бўлди. Бу кризисга ҳам Россия навбатдаги ипотека буми билан жавоб қайтарди. Агар буни барқарор иқтисод деб бўлмаса, барқарор иқтисод нима эканини мен билмайман.
Медведев айтганидек, “АҚШ Давлат Департаменти, дастлабки жазавадан сўнг ўзининг “ўта қатъий” позицияларидан пастга туша бошлайди. Аксарият санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги баёнотларни биз аллақачон эшитдик. Устига устак АҚШ ва Европада энергия ташувчилар бозорларидаги вазият ўта ёмон”.
Бу “ўта ёмон” дегани нима дегани? Ахир булар шунчаки биржадаги нархлар ўйнаши эмас. Унда бўлганда сирли бирокерлар бир зумда пул ишлаб оларди ва вазият ҳал бўларди. Бу сизга “Уолл стрит бўриси” фильми саҳнаси эмас. “Ўта ёмон” дегани – ҳамма нарсанинг нархи кун сайин эмас соат сайин ўсаётганини, фуқаролар маошлари эса жойида турганини англатади.
Медведев баёноти билан бир вақтда Fox News телеканалида афсонавий бошловчи Такер Карлсоннинг кўрсатуви ҳам чиқди. Унда нархлар ўсиши батафсил ҳисоб-китоб қилинмоқда. Сан-Францискода 10 дона тухум деярли 5 долларга етган, Нью-Йоркда эса дудланган гўштнинг бир фунти 7 доллардан ошиб кетган. Ҳа бу шаҳарлар ўзи қиммат дейиш мумкин, лекин Аризона штатидаги Финикс шаҳрида ҳам “яқинда 9 доллар турган пишлоқ нархи бугун 14,56 доллар бўлган”, - деб арз қилмоқда маҳаллий аёл. “Нархлар ҳар 3 кунда ўзгармоқда. Бу худди Веймар ёки Зимбабвега ўхшайди”, - деб изоҳ берган вазиятга Карлсон.
Шу ерда россиялик ўқувчилар бизлардаги нархларни эсга олиши мумкин. Гап ахир 10та тухум 500 сўм ёки бир кружка пиво 1000 рубллигида эмас. Америкада бироз яшаган ҳар бир киши у ерда камбағаллик кутилмаган даражада кенг тарқалганини яхши тушунади.
Бир неча йил олдин, АҚШда чўнтагингда 50 доллар пулинг бўлса, киши ўзини қашшоқ деб ҳис қиларди. Навбатдаги тунни қаерда ўтказишни билмасди, оч қолиши ҳам мумкин эди. Бугун эса америкалик тузу овқатланиши, тузук жойда тунаши ва машинасига ёқилғи қуйиши учун америка фуқаросига қанча пул кераклигини тасаввур қилиш ҳам қийин. Жамоат транспорти деярли йўқ бўлган ва такси палон пул турадиган америкада – шахсий автомобил жуда керак.
Россияда оғир молиявий аҳволга тушиб қолган киши, жамоат транспортида “қуён” бўлиб юриши, коммунал тўлов ва солиқларни йиллаб тўлай юриши мумкин. АҚШда эса пули йўқлар учун бундай “туйнук”лар аллақачон маҳкам беркитилган. У ерда ҳамма нарса пуллик бўлган, баъзида Америкага келган хорижликларга ҳар бир олган нафаси учун ҳам пул тўлаётгандек туюлади.
Лекин у ерликларнинг маоши ҳам ўсаётгани йўқ, инфляция эса соатбай ўсмоқда. Масалан кеча Лос-Анжелесда машина бакига тўлдириб ёқилғи қуйиш 180 доллар эди. Бугун яна қимматроқ бўлган бўлса ажаб эмас.
Шу кунларда Америкада ўғирликнинг янги тури пайдо бўлган. Одамлар бировнинг машинаси бензин бакини тешиб бензин ўғирлаш ҳолатлари кўпаймоқда. Автомобил эгаси янги бензобак сотиб олишга тўғри келади. Бу эса камида 1000 доллар.
Бугун америкаликлар даҳшат билан бир нарсани тушунишмоқда – бензин нархи ҳамма нарсага таъсир қилади – озиқ-овқат, мебель, маиший техника, етказиб бериш хизмати. Ҳамма нарса қимматлашмоқда. Нахлар ошиши расман эълон қилинган инфляциядан жуда катта фарқ қилмоқда. Баъзи тоифа ишлайдиган фуқаролар учун озиқ-овқат ҳам қимматлик қилмоқда. Нью-Йоркда бепул овқат тарқатиш жойларида навбат бир неча кварталга чўзилмоқда.
“Озиқ-овқат нархи ошганда ҳукуматлар қулайди. Оч одамлар хавфли бўлади”, - деб Вашингтонга огоҳлантириш йўлламоқда Карлсон.
Америкалик журналист Жо Байденга аталган танқидли чиқишларини тайёрлаш вақтида мен Москвадаги супермаркетлардан бирида болаларимга тушлик учун озиқ-овқат харид қилмоқдаман. Санкциялар киритилганига 2 ҳафта ўтган бўлса, магазин расталарида олдинги импорт товарлар ўрнида мен олдин кўрмаган янги Россия брендлари пайдо бўлган. Мен олдин ҳеч қачон кўрмаган ажойиб Россия маҳсулотлари. Қандолат, трикотаж, шоколад, турли туман пишлоқлар, Қрим винолари ваҳоказо. Ҳа бизнинг юртимиз кенг, бой ва хилма-хил. Нархлар эса таниқли Ғарб брендлари маҳсулотларидан 2-3 баравар арзон.
Украинадаги махсус операция танқидчилари инфляция ва рубль девальвацияси Россиядаги ўрта синфни йўқ қилади, дейишмоқда. Менимча эса, иқтисодда содир бўлаётган бугунги ўзгаришлар ўрта синфни яйнан яратмоқда. Ҳа, фақат импорт брендларни тан оладиган кишиларга қийн бўлмоқда. Лекин кийим-кечакка қизиқмасдан, кўчмас мулкка пул тикканлар бугун ютуқда. Чунки унинг нархи яхшигина ўсган.
Айтмоқчиман-ки, айнан уй хўжаликлари эгалари ҳақиқий ўрта синф ҳисобланади. Ўз уйнг бўлмаса қандай мустақил киши бўлиши мумкин. Ҳеч қандай бренд кийимлар бунинг ўрнини боса олмайди. Ўз уйига эга бўлган фуқаролар сони бўйича бугунги кунда Россия дунёда етакчиликка чиқмоқда. Биздан олдинда фақат Хитой. АҚШда эса ўз уйига эга бўлганлар улуши тобора камаймоқда.
Росиияга мутлақ ишқибоз бўлмаган Гонконгнинг South China Morning Post нашри, бугун АҚШ санкциялари америка долларни резерв валюта сифатида обрўйига жиддий путр етказганини қайд этмоқда. Бундан буён дунё мамлакатлари ўз заҳираларини бошқа валюталарга ўтказишни бошлайди. Жумладан Хитой юанига ҳам.
Лекин Россия Банки заҳираларининг ўғирланиши барча валюталарни шубҳа остига қўймоқда. Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ўз маблағларини Хитой валютасида сақлашни исташи ҳам амри маҳол. Ҳатто Хитойнинг ўзи ҳам ўзининг триллион долларлик заҳираларини юанга ўтказишга журъат этармикан?
Шу ўринда, Хитой қандайдир ўрта асрларга хос чора ўйлаб топди. У бутун дунёдаги танкерларни ижарага олиб, уларинг барини нефт билан тўлдириб заҳира қилиб қўйишга қарор қилди. Ёмон эмас-а?
Ғарбликлар бизни қайтармоқчи бўлаётган ўрта асрлар – озиқ-овқат таъминотида беқарорлик ҳолатлари тез-тез учраб турарди. У вақтларда одамлар оч қолиши одатий ҳол эди. Бугун эса очлиқ нафақат ривожланаётган мамлкатларга таҳдид солмоқда, балким яқин-яқингача ҳамма ҳавас қиладиган ривожланиш даражаси юқори бўлган давлатларга очлик таҳдид солмоқда. КЕлажакда эҳтимол Нью-Йоркка ҳам гуманитар ёрдам юборишга тўғри келар.
Дмитрий Медведев нутқидан лавҳа келтиришда давом этамиз: “АҚШ ва Европада энергия манбалари бозорларида вазият “ўта ёмон” ва маҳаллий ҳокимиятлар бунда Россияни айблашмоқда. Лекин ушбу давлатлар халқари русофоблар ёки “эсини еган чоллар” эмас. Улар ҳаммасини тушуниб туришибди ва яқинда ўз ҳукуматларига “Россияга қарши санкциялар” учун ҳисоб-китоб қилишни талаб қилишади.
Америка ўзини қандай келажак кутаётганини тушуна бошлаган шекилли. “Одамлар ўзига етарлича озиқ-овқат сотиб олишга имкони йўқ экан, эҳ акалар, бу биз қандайдир даҳшатли воқеалар бўсағасига келиб қолганимиздан дарак беради. Уйғониш вақти келди ва имкон қадар тезроқ”, - деб огоҳлантиради АҚШ раҳбариятини телебошловчи Такер Карлсон. Улар қулоқ соламикан?