ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина кумуш медалга сазовор бўлди.
Таяниб сакраш дастурида қатнашган Чусовитина 12.95 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Беллашувда словениялик Тиаза Кисселеф 13.18 баллга лойиқ ижро билан ғалаба қозонди. Канадалик Лаури Деноми эса 12.85 балл билан кучли учликни якунлаб берди.
Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги.
Таяниб сакраш, аёллар:
Таяниб сакраш, аёллар:
1.
Тиаза Кисселеф (Словения) – 13.182.
Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 12.953.
Лаури Деноми (Канада) – 12.85Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 46 ёшли Оксана Чусовитина Қатар пойтахти Доҳада ўтган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида таяниб сакраш бўйича олтин медални қўлга киритган эди.