Чусовитина Қоҳирадаги Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

© Фото: НОК УзбекистанаОксана Чусовитина
Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2022
Oбуна бўлиш
Таяниб сакраш дастурида қатнашган Чусовитина 12.95 балл билан шоҳсупадан жой олди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина кумуш медалга сазовор бўлди.
Таяниб сакраш дастурида қатнашган Чусовитина 12.95 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Беллашувда словениялик Тиаза Кисселеф 13.18 баллга лойиқ ижро билан ғалаба қозонди. Канадалик Лаури Деноми эса 12.85 балл билан кучли учликни якунлаб берди.
Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги.
Таяниб сакраш, аёллар:
1.
Тиаза Кисселеф (Словения) – 13.18
2.
Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 12.95
3.
Лаури Деноми (Канада) – 12.85
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 46 ёшли Оксана Чусовитина Қатар пойтахти Доҳада ўтган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида таяниб сакраш бўйича олтин медални қўлга киритган эди.
Янгиликлар лентаси
0