ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. АҚШ кўмагида Украинада ишлаб чиқилган биологик ишланмалар изини ҳозир зўр бериб йўқотишга уринишмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Украинада Пентагон раҳбарлиги ва молиявий кўмагида ҳарбий-биологик дастурлар, жумладан коронавирус, куйдирги, чўчқаларнинг африка ўлати ва бошқа ҳалокатли касалликлар намуналари билан тадқиқотлар ўтказилган ўнлаб лабораториялар тармоғи фаолият юритган”, - деди Путин Россия минтақаларини қўллаб-қувватлаш чораларига қаратилган йиғилишда.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Россияга яқин Украина ҳудудида биологик қуролнинг таркибий қисмлари яратилган бўлиши мумкин.