Путин АҚШни Украинадаги биоишланмалар изини йўқ қилишга уринишда айблади
19:36 16.03.2022 (янгиланди: 12:05 17.03.2022)
© Пул
Oбуна бўлиш
Россия президентининг сўзларига кўра, Россияга яқин Украина ҳудудида биологик қуролнинг таркибий қисмлари яратилган бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. АҚШ кўмагида Украинада ишлаб чиқилган биологик ишланмалар изини ҳозир зўр бериб йўқотишга уринишмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Украинада Пентагон раҳбарлиги ва молиявий кўмагида ҳарбий-биологик дастурлар, жумладан коронавирус, куйдирги, чўчқаларнинг африка ўлати ва бошқа ҳалокатли касалликлар намуналари билан тадқиқотлар ўтказилган ўнлаб лабораториялар тармоғи фаолият юритган”, - деди Путин Россия минтақаларини қўллаб-қувватлаш чораларига қаратилган йиғилишда.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Россияга яқин Украина ҳудудида биологик қуролнинг таркибий қисмлари яратилган бўлиши мумкин.