ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россия ҳарбийлари махсус операция давомида Украинанинг Херсон вилоятини тўлиқ назорат остига олишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
“Россия Федерацияси Қуролли кучлари томонидан бутун Херсон вилояти устидан назорат ўрнатилди”, - деди Конашенков брифинг давомида.
Унинг қўшимча қилишича, ДХР қўшинлари гуруҳи Украина миллатчиларининг мудофаасини ёриб ўтиб, Пантелеймоновка аҳоли пунктини назаратга олган ва Верхнеторецкое — Новоселовка-2 чегараларига чиқишган.
Россия ҳарбийлари 2 март куни Херсоннинг вилоят марказини тўлиқ назоратга олишган эди. Шундан сўнг шаҳар маъмурияти билан ижтимоий объектлар ишини қўллаб-қувватлаш, аҳолини хавфсизлигини таъминлаш бўйича музокаралар бошланган. Шаҳарга гуманитар ёрдам келтирилган ва аҳолига тарқатилмоқда.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда.