ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Россия Эроннинг Украина бўйича позициясини қадрлайди, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Биз ўзаро ишончли суҳбатимизни ва сизнинг Украина воқеалари бўйича объектив позициянгизни қадрлаймиз", - деди Лавров Эрон ТИВ раҳбари Хусайн Амир Абдуллахиан билан суҳбатда.
Шу билан бирга Лавров Эрон ТИВ раҳбари билан Яқин Шарқ ва Афғонистондаги можароларни бартараф этишда ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Теҳрон Украинада куч ишлатишга мутлақ қарши позиция билдирган, лекин шу билан бирга ҳар иккала томон ҳаракатларига баҳо бергани йўқ.
Россия 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция бошлаган эди.Унинг мақсади - Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Операция бошланганидан сўнг АҚШ ва Европа давлатлари уни кескин қоралаб чиқди ва Россияга қарши санкциялар қўллади. Дунёнинг аксарият давлатлари АҚш босими остида ушбу санкцияларга қўшилди. Фақатгина бир неча давтлат ўзининг мустақил позициясини сақлаб қолмоқда.