https://sputniknews.uz/20220315/rossiya-eronning-ukraina-boyicha-obektiv-pozitsiyasini-qadrlaydi---lavrov-23345058.html
Россия Эроннинг Украина бўйича объектив позициясини қадрлайди - Лавров
Россия Эроннинг Украина бўйича объектив позициясини қадрлайди - Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Теҳрон Украинада куч ишлатишга мутлақ қарши позиция билдирган, лекин шу билан бирга ҳар иккала томон ҳаракатларига баҳо бергани йўқ.
2022-03-15T15:40+0500
2022-03-15T15:40+0500
2022-03-15T15:41+0500
россия
украина
сергей лавров
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0a/23245925_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_15ff771be8d5a0dd51d6bb026bdbb257.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Россия Эроннинг Украина бўйича позициясини қадрлайди, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.Шу билан бирга Лавров Эрон ТИВ раҳбари билан Яқин Шарқ ва Афғонистондаги можароларни бартараф этишда ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Теҳрон Украинада куч ишлатишга мутлақ қарши позиция билдирган, лекин шу билан бирга ҳар иккала томон ҳаракатларига баҳо бергани йўқ. Россия 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция бошлаган эди.Унинг мақсади - Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Операция бошланганидан сўнг АҚШ ва Европа давлатлари уни кескин қоралаб чиқди ва Россияга қарши санкциялар қўллади. Дунёнинг аксарият давлатлари АҚш босими остида ушбу санкцияларга қўшилди. Фақатгина бир неча давтлат ўзининг мустақил позициясини сақлаб қолмоқда.
украина
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0a/23245925_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_ca504df8a3adcaf18e7c0825f4198d31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
теҳрон украина россия лавров эрон позиция
теҳрон украина россия лавров эрон позиция
Россия Эроннинг Украина бўйича объектив позициясини қадрлайди - Лавров
15:40 15.03.2022 (янгиланди: 15:41 15.03.2022) Теҳрон Украинада куч ишлатишга мутлақ қарши позиция билдирган, лекин шу билан бирга ҳар иккала томон ҳаракатларига баҳо бергани йўқ.
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Россия Эроннинг Украина бўйича позициясини қадрлайди, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Биз ўзаро ишончли суҳбатимизни ва сизнинг Украина воқеалари бўйича объектив позициянгизни қадрлаймиз", - деди Лавров Эрон ТИВ раҳбари Хусайн Амир Абдуллахиан билан суҳбатда.
Шу билан бирга Лавров Эрон ТИВ раҳбари билан Яқин Шарқ ва Афғонистондаги можароларни бартараф этишда ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Теҳрон Украинада куч ишлатишга мутлақ қарши позиция билдирган, лекин шу билан бирга ҳар иккала томон ҳаракатларига баҳо бергани йўқ.
Россия 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция бошлаган эди.Унинг мақсади - Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Операция бошланганидан сўнг АҚШ ва Европа давлатлари уни кескин қоралаб чиқди ва Россияга қарши санкциялар қўллади. Дунёнинг аксарият давлатлари АҚш босими остида ушбу санкцияларга қўшилди. Фақатгина бир неча давтлат ўзининг мустақил позициясини сақлаб қолмоқда.