Бугун Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво давом этади

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши ва ҳво ҳарорати 14-14 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Бугун Ўзбекистонда ёмғирли ҳаво давом этади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 14-19° илиқ атрофида бўлади.
Тошкентда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир баъзи жойларжда қор ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда СЕЛ КЕЛИШ хавфи сақланиб қолади.