Ўзбекистонда 10 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

"Ўзгидромет" 10 март учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. 10 март кундуз куни республиканинг асосий ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар қилди “Ўзгидромет”.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро ва Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-21 даража илиққача исийди.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.