Бугунги об-ҳаво: Қамчиқ довонида қор ёғмоқда - видео

Бугун Ўзебкистонда асосан ёмғирли ҳаво бўлади, Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 9-11° илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудида ёмғир тоғларда эса қор ёғади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
Фақат республиканинг шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ атрофида бўлади.
Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 9-11° илиқ бўлади.