Она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси таъқиқланади

Телеэкранларда давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган кўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга йўл қўйилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 мар – Sputnik. Ўзбекистонда реклама соҳасида талаб ва назорат кучайтирилади. Бу ҳақида Сенатда бўлиб ўтган “Реклама тўғрисида”ги янги қонун муҳокамасида маълум бўлди.
"Реклама тўрисидаги" янги таҳрирдаги қонунда қуйидагилар таъқиқланади:
дарсликлар ва дафтарларда реклама жойлаштириш,
реклама нархларини хорижий валютада кўрсатиш, ахлоқ ва маънавиятнинг умумқабул қилинган нормаларига зид келувчи шакл, ибора, ва образлардан фойдаланиш,
товарнинг асосий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчидан яшириш;
тегишли мукофот фондисиз рағбатлантирувчи реклама акцияларини ўтказиш;
телеканаллар эфирида тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати учун 20 %дан, бир суткада кўрсатув вақтининг 15% идан ошиши мумкин эмас
давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди;
она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади.
Мажлисда хабар қилинишига кўра, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида характерли, ишламайдиган нормалар мавжуд бўлиб, улар реклама фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмайди ва кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлмоқда.
Хусусан, 2021 йилда реклама соҳасида 15486 та қонун бузарлик ҳолати аниқланган. Уларнинг аксарияти ташқи реклама соҳасида - 10249 та ҳолат, эълонларда – 3416та, дори воситалари рекламасида – 658та, тамаки ва алкогол 499та, букмекерлик ва татализатор хизматлари - 260 та, маданий мерос объектлари - 150 та, хусусий таълим ва тиббиёт муассасалари - 110 та, рағбатлантирувчи конкурс ва акцияларда - 103 та ҳолат қайд этилди.