https://sputniknews.uz/20220307/ona-suti-ornini-bosuvchi-mahsulotlar-reklamasi-taqiqlanadi-23197083.html
Она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси таъқиқланади
Она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси таъқиқланади
Sputnik Ўзбекистон
Телеэкранларда давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган кўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга йўл қўйилмайди.
2022-03-07T18:21+0500
2022-03-07T18:21+0500
2022-03-07T18:23+0500
иқтисод
реклама
бизнес
ўзбекистон
сенаторлар
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/726/27/7262737_0:318:3076:2048_1920x0_80_0_0_6cfb5fee568d4b218d344a170730e21d.jpg
ТОШКЕНТ, 7 мар – Sputnik. Ўзбекистонда реклама соҳасида талаб ва назорат кучайтирилади. Бу ҳақида Сенатда бўлиб ўтган “Реклама тўғрисида”ги янги қонун муҳокамасида маълум бўлди."Реклама тўрисидаги" янги таҳрирдаги қонунда қуйидагилар таъқиқланади:Мажлисда хабар қилинишига кўра, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида характерли, ишламайдиган нормалар мавжуд бўлиб, улар реклама фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмайди ва кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлмоқда.Хусусан, 2021 йилда реклама соҳасида 15486 та қонун бузарлик ҳолати аниқланган. Уларнинг аксарияти ташқи реклама соҳасида - 10249 та ҳолат, эълонларда – 3416та, дори воситалари рекламасида – 658та, тамаки ва алкогол 499та, букмекерлик ва татализатор хизматлари - 260 та, маданий мерос объектлари - 150 та, хусусий таълим ва тиббиёт муассасалари - 110 та, рағбатлантирувчи конкурс ва акцияларда - 103 та ҳолат қайд этилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/726/27/7262737_220:0:2951:2048_1920x0_80_0_0_28135167a3427d000bf38e5951c2e38e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон реклама янги қонун талаб назорат кучайтирилади
ўзбекистон реклама янги қонун талаб назорат кучайтирилади
Она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси таъқиқланади
18:21 07.03.2022 (янгиланди: 18:23 07.03.2022) Телеэкранларда давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган кўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга йўл қўйилмайди.
ТОШКЕНТ, 7 мар – Sputnik. Ўзбекистонда реклама соҳасида талаб ва назорат кучайтирилади. Бу ҳақида Сенатда бўлиб ўтган “Реклама тўғрисида”ги янги қонун муҳокамасида маълум бўлди.
"Реклама тўрисидаги" янги таҳрирдаги қонунда қуйидагилар таъқиқланади:
дарсликлар ва дафтарларда реклама жойлаштириш,
реклама нархларини хорижий валютада кўрсатиш, ахлоқ ва маънавиятнинг умумқабул қилинган нормаларига зид келувчи шакл, ибора, ва образлардан фойдаланиш,
товарнинг асосий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчидан яшириш;
тегишли мукофот фондисиз рағбатлантирувчи реклама акцияларини ўтказиш;
телеканаллар эфирида тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати учун 20 %дан, бир суткада кўрсатув вақтининг 15% идан ошиши мумкин эмас
давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди;
она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади.
Мажлисда хабар қилинишига кўра, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида характерли, ишламайдиган нормалар мавжуд бўлиб, улар реклама фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмайди ва кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлмоқда.
Хусусан, 2021 йилда реклама соҳасида 15486 та қонун бузарлик ҳолати аниқланган. Уларнинг аксарияти ташқи реклама соҳасида - 10249 та ҳолат, эълонларда – 3416та, дори воситалари рекламасида – 658та, тамаки ва алкогол 499та, букмекерлик ва татализатор хизматлари - 260 та, маданий мерос объектлари - 150 та, хусусий таълим ва тиббиёт муассасалари - 110 та, рағбатлантирувчи конкурс ва акцияларда - 103 та ҳолат қайд этилди.