ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украинадаги махсус операция давомида амалга оширилаётган ҳарбий биологик дастури фактларини ошкор қилишди. Дастурни АҚШ молиялаштираётган бўлган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина биолабораториялари ходимларидан 24 февраль куни ўта хавфли патогенларни: ўлат, куйдирги, тулямерия, вабо ва бошқа ҳалокатли касалликлар қўзғатувчиларини зудлик билан йўқ қилиш маълумоти олинган.
“Равшанки, махсус ҳарбий операция бошланиши билан Пентагон Украина ҳудудида махфий биологик тадқиқотлар олиб бораётгани фош бўлишидан жиддий ташвишга тушган”, - деди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили.
Вашингтон ва Киев томонидан бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғини тақиқлаш тўғрисидаги БМТ Конвенциясининг биринчи моддаси бузилишини яшириш учун Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча биолабораторияларга хавфли патогенлар захираларини зудлик билан йўқ қилишга оид кўрсатма юборган.
Яқин кунларда Россия Мудофаа вазирлиги олинган ҳужжатлар таҳлили натижаларини тақдим этмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Донецк ва Луганск республикалари сўровига биноан ушбу икки республикани тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни эрта тонгда эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланди. Унинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ.