https://sputniknews.uz/20220306/rossiya-mudofaa-vazirligi-ukrainada-biologik-qurol-yaratilayotganini-malum-qildi-23185005.html
Россия Мудофаа вазирлиги Украинада биологик қурол яратилаётганини маълум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги Украинада биологик қурол яратилаётганини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Қуролли кучлари Украинадаги махсус операция давомида амалга оширилаётган ҳарбий биологик дастурини фактларини ошкор қилишди. Дастурни АҚШ молиялаштираётган бўлган.
2022-03-06T21:57+0500
2022-03-06T21:57+0500
2022-03-06T22:04+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия мудофаа вазири
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1238/67/12386791_0:191:2963:1858_1920x0_80_0_0_1f01dd563f5edc68ca7bd8b4588e7947.jpg
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украинадаги махсус операция давомида амалга оширилаётган ҳарбий биологик дастури фактларини ошкор қилишди. Дастурни АҚШ молиялаштираётган бўлган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Украина биолабораториялари ходимларидан 24 февраль куни ўта хавфли патогенларни: ўлат, куйдирги, тулямерия, вабо ва бошқа ҳалокатли касалликлар қўзғатувчиларини зудлик билан йўқ қилиш маълумоти олинган.Вашингтон ва Киев томонидан бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғини тақиқлаш тўғрисидаги БМТ Конвенциясининг биринчи моддаси бузилишини яшириш учун Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча биолабораторияларга хавфли патогенлар захираларини зудлик билан йўқ қилишга оид кўрсатма юборган.Яқин кунларда Россия Мудофаа вазирлиги олинган ҳужжатлар таҳлили натижаларини тақдим этмоқчи.Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Донецк ва Луганск республикалари сўровига биноан ушбу икки республикани тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни эрта тонгда эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланди. Унинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1238/67/12386791_116:0:2847:2048_1920x0_80_0_0_bb903fc081e18db2aa0cd22035504933.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина биологик қурол ақш
украина биологик қурол ақш
Россия Мудофаа вазирлиги Украинада биологик қурол яратилаётганини маълум қилди
21:57 06.03.2022 (янгиланди: 22:04 06.03.2022) АҚШ молиялаштираётган Украинада амалга оширилаётган ҳарбий биологик дастури фактлари ошкор қилинди.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украинадаги махсус операция давомида амалга оширилаётган ҳарбий биологик дастури фактларини ошкор қилишди. Дастурни АҚШ молиялаштираётган бўлган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков
маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Украина биолабораториялари ходимларидан 24 февраль куни ўта хавфли патогенларни: ўлат, куйдирги, тулямерия, вабо ва бошқа ҳалокатли касалликлар қўзғатувчиларини зудлик билан йўқ қилиш маълумоти олинган.
“Равшанки, махсус ҳарбий операция бошланиши билан Пентагон Украина ҳудудида махфий биологик тадқиқотлар олиб бораётгани фош бўлишидан жиддий ташвишга тушган”, - деди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили.
Вашингтон ва Киев томонидан бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғини тақиқлаш тўғрисидаги БМТ Конвенциясининг биринчи моддаси бузилишини яшириш учун Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча биолабораторияларга хавфли патогенлар захираларини зудлик билан йўқ қилишга оид кўрсатма юборган.
Яқин кунларда Россия Мудофаа вазирлиги олинган ҳужжатлар таҳлили натижаларини тақдим этмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Донецк ва Луганск республикалари сўровига биноан ушбу икки республикани тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни эрта тонгда эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланди. Унинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ.