Ўзгидромет шамол тезлиги кучайиши ва чанг-тўзон бўлишидан огоҳлантирди

4-5 март кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. 4-6 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
4-5 март кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
5-6 март кунлари республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.