Бу қизиқ

Қаришни секинлаштириш учун қайси маҳсулотни истеъмол қилиш лозим

Америкалик парҳезшунос тонгда қаҳва ўрнини босадиган фойдали маҳсулот тавсия қилди.
Sputnik
Америкалик парҳезшунос Дана Эллис Ханнснинг сўзларига кўра, олма ёшликни узайтиришга ва худди қаҳва каби тетиклик бахш этиш хусусиятига эга.
Ортиқча вазндан халос бўлиш ва қариш жараёнини секинлаштириш учун нонуштада қаҳва ичиш одатини олма ейишга ўзгартириш керак, дея шифокорнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
“Организмни олма таркибидаги табиий шакар билан таъминлаш яхши натижа беради”, - дейди парҳезшунос.
Таъкидланишича, нонуштада ҳар куни олма истеъмол қилиш натижасида организм уйғониш вақтни белгилаб олади. Бундан ташқари, қаҳва ўрнига олма ейиш метаболизмни тезлаштириш учун энергияни раҳбатлантиради.
“Олма таркибида тўқлик ҳиссини берувчи клетчатка кўп. Бундан ташқари, олмада калория кам. Шу билан бирга у мазали мева ва таркибида сув кўп”, - дейди Ханнс.
Олмада ҳам худди кофеинда бўлгани каби “тетиклик қуввати” бор. Ва олма мевасининг кофеин келтириб чиқарувчи ҳиссий қўзғалишлар, кайфият ўзгариши, ташвишланиш, ҳаяжонланиш ва куч кетиши каби салбий таъсирлари йўқ.

Мавзуга оид:

Қандай моддалар аёллар ёшлигини узоқроқ сақлашга ёрдам беради?
Баҳорда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин?
Ошқовоқ аёллар ва эркакларга нимаси билан фойдали