Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин ва Си Цзиньпин билан Украинани муҳокама қилди

Президент Путин ва ХХР раҳбари Си Цзиньпин телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Россия Президенти Владимир Путин ва ва Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин жума куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақида Хитой Марказий телевидениеси хабар берди.
Хитой томони Россия ва Украина ўртасидаги можарони музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори эканлиги ҳақида баёнот берди. Хитой Марказий телевидениесининг хабар беришича, Путин Киев билан олий даражада музокара ўтказишга тайёр эканлигини таъкидлаган.
Бугун Украина президенти Владимир Зеленский Россия президентига “одамлар ўлимини тўхтатиш учун музокаралар столига ўтиришни” таклиф қилди.
Бир кун аввал Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, Москванинг Украинани босиб олиш режалари йўқ, балки уни қуролсизлантириш ва нацизмни йўқ қилишни истайди. Давлат раҳбари операциядан кўзланган асосий мақсад деб саккиз йил давомида геноцидга учраган ДХР ва ЛХР аҳолисини ҳимоя қилиш эканлигинитаъкидлаган.
У Украина ҳарбийларини жиноий буйруқларни бажармасликка, қуролларини ташлаб, уйларига қайтишга чақирди. Путиннинг сўзларига кўра, қон тўкилиши учун барча жавобгарлик Киев режимининг виждонида бўлади.
Мудофаа вазирлигида фақат ҳарбий инфратузилмаларига зарба берилиши, Украина ҳудудидаги тинч аҳоли объектларига тегинилмаслиги ва аҳоли хавф остида эмаслиги таъкидланди.
Вазирлик хабарига кўра, жума куни тонгда Украинанинг 118 ҳарбий объекти ишдан чиқарилган, Чернобил АЭС назоратга олинган. Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари бостирилган, ҳарбий ҳаво базалари инфратузилмаси ишдан чиқарилган.