ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Шу кунларда қатор ОАВда Қозоғистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимовага таяниб, Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар хорижлик, жумладан, 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида маълумот тарқалди.
Бу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов.
Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси, шунингдек, Олма-ота ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Мавзуга доир: