Ўзбекистон ҳибсга олинган 14 нафар фуқаро бўйича Қозоғистонга нота юборди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида маълумот тарқалди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Шу кунларда қатор ОАВда Қозоғистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимовага таяниб, Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар хорижлик, жумладан, 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида маълумот тарқалди.
Бу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов.
Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси, шунингдек, Олма-ота ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Мавзуга доир:
Қозоғистонда 14 нафар ўзбекистонлик тергов изоляторида сақланмоқда>>
Янгиликлар лентаси
0