Байден АҚШ элчихонасини Украинадан Польшага кўчиришни буюрди - ОАВ

АҚШ Украинада қолган дипломатларини Польшага олиб кетмоқчи - ОАВ.
Sputnik
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси қолган америкалик дипломатларни Украинадан олиб чиқишни буюрди, элчихона Польшага кўчирилмоқда, деб хабар берди Bloomberg манбаларга асосан.
Қайд этилишича, бундай қарор хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган. Агар эҳтимолий "бостириб кириш содир бўлмаса" дипломатлар Украинага қайтади.
"Байден администрацияси Давлат департаментининг қолган барча ходимларига Украинани тарк этишни буюрди. Элчихона аввалроқ ғарбий Львов шаҳрига кўчирилган эди. Энди у Польшага кўчирилмоқда", - дея хабар берди агентлик мухбири Twitter саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ ўз элчихонасини Киевдан Львовга кўчирди.
Россия президенти Владимир Путин душанба куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари кенг йиғилишидан сўнг Россия Федерацияси фуқароларига мурожаат қилди.
У қон тўкиш, зўравонлик ва қонунсизлик йўлига кирганлар Донбассдаги можаронинг бошқа ечимини тан олмагани учун ЛХР ва ДХР суверенитетини зудлик билан тан олиш тўғрисида қарор қабул қилишни зарур деб ҳисоблаганини айтди.
Мурожаатдан сўнг дарҳол Кремлда президент республикаларни тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.