https://sputniknews.uz/20220222/bayden-ukrainadan-aqsh-elchixonasini-polshaga-kochirishni-buyurdi-oav-22905036.html
Байден АҚШ элчихонасини Украинадан Польшага кўчиришни буюрди - ОАВ
Байден АҚШ элчихонасини Украинадан Польшага кўчиришни буюрди - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Украинада қолган дипломатларини Польшага олиб кетмоқчи - ОАВ
2022-02-22T13:55+0500
2022-02-22T13:55+0500
2022-02-22T14:09+0500
дунёда
ақш
украина
польша
элчихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/16/22904981_0:177:3012:1871_1920x0_80_0_0_751e51be57e1c1e21f2fa6220b310aba.jpg
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси қолган америкалик дипломатларни Украинадан олиб чиқишни буюрди, элчихона Польшага кўчирилмоқда, деб хабар берди Bloomberg манбаларга асосан.Қайд этилишича, бундай қарор хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган. Агар эҳтимолий "бостириб кириш содир бўлмаса" дипломатлар Украинага қайтади."Байден администрацияси Давлат департаментининг қолган барча ходимларига Украинани тарк этишни буюрди. Элчихона аввалроқ ғарбий Львов шаҳрига кўчирилган эди. Энди у Польшага кўчирилмоқда", - дея хабар берди агентлик мухбири Twitter саҳифасида.Аввалроқ АҚШ ўз элчихонасини Киевдан Львовга кўчирди.Россия президенти Владимир Путин душанба куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари кенг йиғилишидан сўнг Россия Федерацияси фуқароларига мурожаат қилди.У қон тўкиш, зўравонлик ва қонунсизлик йўлига кирганлар Донбассдаги можаронинг бошқа ечимини тан олмагани учун ЛХР ва ДХР суверенитетини зудлик билан тан олиш тўғрисида қарор қабул қилишни зарур деб ҳисоблаганини айтди.Мурожаатдан сўнг дарҳол Кремлда президент республикаларни тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
украина
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/16/22904981_142:0:2871:2047_1920x0_80_0_0_e994d465f5f6e83f877d9f4b3d982064.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
байден украинадан ақш элчихонасини польшага кўчиришни буюрди
байден украинадан ақш элчихонасини польшага кўчиришни буюрди
Байден АҚШ элчихонасини Украинадан Польшага кўчиришни буюрди - ОАВ
13:55 22.02.2022 (янгиланди: 14:09 22.02.2022) АҚШ Украинада қолган дипломатларини Польшага олиб кетмоқчи - ОАВ.
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси қолган америкалик дипломатларни Украинадан олиб чиқишни буюрди, элчихона Польшага кўчирилмоқда, деб хабар берди
Bloomberg манбаларга асосан.
Қайд этилишича, бундай қарор хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган. Агар эҳтимолий "бостириб кириш содир бўлмаса" дипломатлар Украинага қайтади.
"Байден администрацияси Давлат департаментининг қолган барча ходимларига Украинани тарк этишни буюрди. Элчихона аввалроқ ғарбий Львов шаҳрига кўчирилган эди. Энди у Польшага кўчирилмоқда", - дея хабар берди агентлик мухбири
Twitter саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ ўз элчихонасини Киевдан Львовга кўчирди.
Россия президенти Владимир Путин душанба куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари кенг йиғилишидан сўнг Россия Федерацияси фуқароларига мурожаат қилди.
У қон тўкиш, зўравонлик ва қонунсизлик йўлига кирганлар Донбассдаги можаронинг бошқа ечимини тан олмагани учун ЛХР ва ДХР суверенитетини зудлик билан тан олиш тўғрисида қарор қабул қилишни зарур деб ҳисоблаганини айтди.
Мурожаатдан сўнг дарҳол Кремлда президент республикаларни тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.