Мюнхенда тил бириктириш 2.0: Зеленскийни яна урушга ундашмоқда

Зеленский океан ортидаги бошлиқларига қулоқ солмасдан Мюнхенга отланди. Бу ишда катта қаҳрамонлик бўлмаса-да, ўзига яраша ботирлик бор.
Sputnik
Ҳақиқий уруш бошлангани йўқ, лекин Украина президенти аллақачон қаҳрамон бўлиб улгурди. Гап шундаки америкалик кураторлар Зеленскийга Мюнхенга боришни очиқчасига таъқиқилаб қўйишганига қарамасдан у шанба якшанба куни бўлиб ўтган анжуманга борди. Украина президенти у ерда, Вашингтон урушга мажбурлаётган бир вақтда, Европа раҳбарлари билан гаплашиб, улар ҳеч қандай уруш истамасликларини билиб олиши ва унинг ўзи ҳам ушбу позицияда туриб олиш эҳтимоли бор эди.
Умуман, Киев Россия “бостириб кириш” таҳдиди остида, элчихоналар кўчиб кетаётган, Украина аскарлари окопларда музлаётган бир вақтда, президент бронежилет кийиб уларни қўллаб-қувватлаш ўрнига, СПА ва бассейн ҳамда 3 юлдузли мишлен ресторанига эга бўлган машҳур Бауэриш Хоф меҳмонхонасида дам олиши, балким ноўрин кўринар.
Жо Байден Зеленскийнинг ушбу анжуманга бориш ҳақидаги қарорини “Эҳтимол бу энг оқилона қарор эмас” деб баҳолади. Лекин Зеленский океан ортидаги бошлиқларига қулоқ солмасдан Мюнхенга отланди. Буни жуда катта қаҳрамонлик эмаску-я, ўзига яраша ботирлик деса бўлади.
Анжуманда Украина етакчиси ҳам жўшқин ҳам эҳтиёткорона нутқ сўзлади. Бир тмомондан у “Россия тажовузи” билан вазиятни кескинлаштирмасликни, иккинчи томондан эса ушбу “тажовуз” имкон қадар тезроқ “нақдлаштиришга” ҳаракат қилди. Украинани тезроқ ЕИ ва НАТОга қабул қилиш кераклигини, ва Украина учун бу кераклироқ экани ҳақида гапирди.

Ундан сўнг гапирган НАТО етакчиси Йенс Столтенберг Кремль ўз чегаралари яқинида НАТОни камроқ кўришни истаса у “кўпроқ НАТО кўради” деди. Ушбу, яққол урушга етакловчи ташаббусларига қарамасдан Столтенберг Эвальд фон Клейст номидаги мукофотга лойиқ деб топилди.

Эвальд фон Клейст - биринчи Мюнхен анжумани ташкилотчиси, Европа хавфсизлигига катта ҳисса қўшган ҳақиқий тинчликпарвар арбоб. Клейстлар - Германиянинг энг машҳур оилалаларидан бири. Уларнинг авлодида ҳарбийлар, олимлар шоирлар ва ҳатто Европанинг энг буюк драматургларидан бири - Генрих фон Клейст ҳам бўлган. Иккинчи Жаҳон уруши вақтида Клейстлар оиласи Гитлерга мухолифатчилик қилади. Ёш Эвальд ва унинг отаси Генрих ҳам Штауффенберг фитнаси иштирокчиларидан бўлади. Фитна амалга ошмаганидан сўнг унинг отаси қатл қилинади, Эвальд қандайдир мўжиза туфайли омон қолади.
Ушбу ҳаёт тажрибаси, урушдан сўнг фаол тинчликпарварлик билан шуғулланади. Ўша вақтда ташкил қилинган биринчи Мюнхен анжумани Америка ва Европа элиталари учун биринчи музокаралар майдонига айланади. Урушдан кейинги кучсиз Европа СССР ва АҚШ орасида пухта манёврлар амалга ошириб ўзига эркинлик ҳамда континентда тинчлик бўлишига эришади.
Шу тариқа Европа бир неча йил тинч яшашга ва қуролсизланиш жараёнлари олиб боришга муваффақ бўлади. Лекин 90-йилларда, Эвальд фон Клейст Мюнхен анжуманида иштирок этмай қўйганидан сўнг, америкаликлар ушбу майдончани ўзлариники қилиб олишади. Фон Клейст ўрнига, бир вақтнинг ўзида Амриканинг "Боинг" корпорациясида ишлайдиган Хорст Тельчик келади. Секин-аста америкаликлар Европаликларга “Европа хавфсизлиги” қанадй бўлиши кераклиги тўғрисида ўз нуқтаи назарларини сингдиришга муваффақ бўлишади. Бунинг оқибатида Европа давлатларининг Ироқ бўйича нуқтаи назари ҳисобга олинмайди, улар Белградни бомбабўрон қилишда, Ливия уруши ва Афғонистонга қўшин олиб кириш ва ундан кейинги можароларда Америка шеригига айланишади.
Мюнхен анжуманидаги 2000 йиллар бошида вазият қандай бўлганини, ўша вақтларда НАТО бош котиби бўлган британиялик сиёсатчи Жорж Робертсон жуда аниқ тасвирлаб берган эди: "...Дон Рамсфельд (АҚШ мудофаа вазири) мисли Терминатордек қайтиб келди (I’ll be back) ва европаликлар билан тап тортмай ҳисоб-китоб қилишга тайёр эканини билдирди”, - деган эди.
Ушбу бир ёқлилик, Европа элиталарининг Америкаликларга қарам бўлиб қолганини Владимир Путин ўзининг 2007 йилда Мюнхен анжуманида сўзлаган шов-шувли нутқида айтиб ўтган эди. Россия президентининг ўша нутқи Европа раҳбарларини таажубга солгани аниқ. Ахир Путин ўшанда уларга бир кун келиб Америка учун Европада уруш бошлаш фойдали бўлишини ва ўшанда европаликлар ҳеч нарса қила олмай қолишларини очиқчасига айтган эди.
Орадан 15 йил ўтиб ҳаммаси Россия президенти айтгандай бўлди. АҚШ Украинага кириб олиб уни Техас ўлчамидек криминал анклавга айлантирди. Маҳаллий миллатчилар исталган вақтда мамлакатда хунрезлик уюштириши мумкин. Оқибатда Европага юз минглаб қочқинлар кириб келади.
Бугун эса Украина раҳбари, Будапешт шартномасига (ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисида) қарамасдан қўлбола ядро қуроли ясамоқчи. Европа бунга жим қараб туришга мажбур. АҚШ бўлса Европа элиталарини Украинада содир бўлиши кутилаётган қонли урушга етаклаб кириш учун Мюнхен анжуманидан фойдаланмоқда. Мюнхен-2022нинг асосий мавзуси тиллардан достон бўлган “Россиянинг бостириб кириши” бўлди.
Унда сўзга чиққан спикерлар бирин кетин “Россия аслида қўшинларини Украина чегарасидан узоққа олиб кетмади” дейишди. Донбассда портлаётган барча снаряд ва миналар – “Россия иғвоси” дейилди.
Хўш, унда Донбассдан аёллар ва болаларни эвакуация қилиниши ҳам фитнами? Путин нима деса ҳам яқинда Россия барибир Украинага бостириб киради ва бунинг учун тўлиқ жазоланади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон нутқи бошқалардан кўра тажовузкорроқ чиқди. “Биз Эстонияда ўз ҳарбий иштирокимизни 2 баравар оширдик, Польшада ва Жануби-Шарқий Европа осмонида ҳам ҳарбий иштирокимизни кучайтирдик, <…> Биз Кипрга 6та “Тайфун” қирувчиларини юбордик, ҳарбий кемаларни Ўрта-ер денгизи Шарқига ва Қора денгизга жўнатдик. <…> 2014 йилдан буён Украинага ёрдам бериб келганимиз билан фахрланаман. Биз у ерда 22 минг аскарларни ўқитдик ва 2000 та танкларга қарши ракеталар юбордик. <…> Агар Россия тинч Украина халқига нисбатан тажовуз қилса, <…> Россия ушбу урушни ютқазса ва буни ҳамма кўрса – бу ҳаммамизнинг манфаатларимизга жавоб берган бўларди", - деди Жонсон.
Ўз нутқида Жонсон ҳатто Камала Харрисдан ҳам ошиб тушди. АҚШ вице-президенти Россияга асосан иқтисодий санкциялар билан тҳдид қилган, Америка ҳарбий аралашуви чегараларини жуда эҳтиёткорлик билан белгилаган эди: НАТОнинг шарқий қанотини кучайтириш холос.
Мюнхен анжумани раиси, немис дипломати Вольфганг Ишингер ва Харрис орасида жуда қизиқ суҳбат бўлиб ўтди. Дипломатик тилдан оддий тилига таржима қилганда уни қуйидагича тушуниш мумкин – Ишингер АҚШ вице-президентидан “янги Трамп” ҳукумат бошига келган тақдирда Американинг Европадаги сиёсати ўзгармайдими, деб сўради.
Ахир ушбу йилнинг ноябрида республикачилар демократларни конгрессдан қувишига шубҳа йўқ. Улар эса уч йилдан қисқа вақт ичида Оқ Уйга Трампни (Аниқроғи Трамп 2.0) олиб келишади. Бу борада ҳеч кимда шубҳа қолмаган.
Ҳар сафар бошқарувчи партия ўзгарганда, Вашингтонда ўз иттифоқчилари ва берган ваъдаларидан воз кечиш учун улкан имкониятлар пайдо бўлади. Америкаликларнинг шартномаларга муносабатини кўпчиллик яхши тушунадиган бўлиб қолган. Дастлаб Эрон билан шартнома тузишди, кейин Трамп келиб уни бекор қилди. Ҳозир яна қайтадан тузишни таклиф қилишмоқда. Уч йилдан сўнг эҳтимол яна бекор қилишади.
Бугун европаликларни безовта қилаётган асосий нарса – Вашингтон уларни Россия билан тўлақонли можарога аралаштириб қўяди ва ундан сўнг ҳаммасини ташлаб бошқа ишлар билан шуғулланишни бошлайди. Хўш ўшанда нима бўлади?
Камала Харрис – бундай бўлмайди, Россияга ҳам демократлар ҳам республикачилар қаршилик қилади. Бу борада икки партия орасида бир умрлик консенсус бор, деди. Америкалик амалдор бошқа нима ҳам дейиши мумкин? Керак бўлса биз сизни сотамиз ва бу ер иккинчи Афғонистонга айланади, демайдику?
Кейинги саволида Ишингер Американинг ушбу авантюраси (аслида у хушмуомалалироқ гапирди) Европа хавфсизлик тизимини барбор қилишини маълум қилди ва Россия билан муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқми деб сўради: "Биз фақат Россия ҳақида эмас Россия билан ҳам гаплашишимиз мумкинми?" деб маслани кўндаланг қўйди. Бунга жавобан Харрис, у ҳам дипломатия тарафдори эканини, лекин Россия бостириб кирса уруш бўлиши муқарралигини ва европаликлар ундан бўйин товлай олмасликларини билдирди.
Мюнхен анжумани барчага НАТО аъзоларининг якдиллигини кўрсатиши керак эди. Лекин ҳамма бир нарсада якдил экан – ҳеч ким Киевга қўшин юбормоқчи эмас. Шу билан бирга уларнинг барчаса турли даражадаги ўжарлик билан Зеленскийни – ўз номи билан атаганда – ҳарбий жиноятларга ундашмоқда.

Улар Киевдан кимёвий қуроллар ва тинч аҳолини бамбабўрон қилиш орқали мисли кўрилмаган фитналар уюштиришни кутишмоқда. Украина режимига ҳар қандай ёвузликлар учун олдиндан ижозат берилган. Ахир Германия канцлери Олаф Шольц Путиннинг Донбассдаги геноцид ҳақида айтган гапига - бу “шунчаки кулгули” деди.

Шу билан бирга НАТО Зеленскийга ҳеч қандай аскар юборишни ваъда бергани йўқ. “Ҳаммасини ўзинг бажар” деяпти улар. НАТО ҳарбийлари телевизордан Европа Шарқида украиналиклар қандай қурбон бўлишини томоша қилиб ўтиришга тайёр холос. Зеленскийни Гаага судига чақиришганида эса, улар ҳамма айбни Зеленскийга тўнкаб, ўзларини ҳеч нарса билмагандек тутишади, албатта.
Украинанинг НАТОга қабул қилиниши борасида, Зеленский ўз саволига ваниҳоят жавоб олди. Олаф Шольц унга “Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши кун тартибида тургани йўқ ва яқин келажакда амалга ошмайди” деб жавоб берди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков июнда бўлиб ўтадиган Мадрид саммитида Украина ва Грузияни НАТОга қабул қилишдан воз кечишни расмийлаштиришни таклиф қилди. Кўриб турганингиздек, европалик ҳамкорлар ушбу сигнални эшитишган. Энди гап фақат Германия канцлерининг фикрига қулоқ солиш ва уни ҳужжатларда мустаҳкамлашда. Ўшанда ҳамма учун ҳамаси яхши бўлади.