ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида экстремистик ташкилотларга алоқадор 24 киши қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Экстремистик ташкилотларнинг ушланган бу аъзолари жиноят иши доирасида бу икки ҳудудда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган.
Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тинтувда экстремистик оқим ва халқаро террорчилик ташкилоти тарғиботчиларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва тақиқланган материаллари топилган.
Ҳозир уларга нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.