Икки ҳудудда экстремистик ташкилотларга алоқадор йигирмадан зиёд киши ушланди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Oбуна бўлиш
Уларнинг яшаш жойида ўтказилган тинтувда экстремистик оқим ва халқаро террорчилик ташкилоти тарғиботчиларининг тақиқланган материаллари топилган.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида экстремистик ташкилотларга алоқадор 24 киши қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Экстремистик ташкилотларнинг ушланган бу аъзолари жиноят иши доирасида бу икки ҳудудда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган.
Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тинтувда экстремистик оқим ва халқаро террорчилик ташкилоти тарғиботчиларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва тақиқланган материаллари топилган.
Сурияда жангарилар сафида жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Ҳозир уларга нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0