ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Бугун, 20 февраль куни Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади, деб хабар қилмоқда Энергертика вазирлиги.
Шу муносабат билан соат 09:30 дан 16:00га қадар водийнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Таъмирлаш ишлари билан баҳор мавсумида водий вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти барқарорлиги янада оширилиши таъкидланмоқда.