Фарғона водийсида электр энергиясида узилишлар кузатилиши мумкин

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСвеча
Свеча - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2022
Oбуна бўлиш
Водийдаги 500 кВли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Бугун, 20 февраль куни Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади, деб хабар қилмоқда Энергертика вазирлиги.
Шу муносабат билан соат 09:30 дан 16:00га қадар водийнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Таъмирлаш ишлари билан баҳор мавсумида водий вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти барқарорлиги янада оширилиши таъкидланмоқда.
Энергия тежовчи лампа ўрнатилиши ҳисобига қанча пул иқтисод қилиш мумкин
Янгиликлар лентаси
0