Бу қизиқ

COVID-19дан сўнг қандай маҳсулотлар билан иммунитетни кўтариш мумкин?

Куз ва қиш – касалликлар мавсуми. Пандемия даврида эса иммунитет кучсизланиши икки баробар зарарли
Sputnik
Мавсумий касалликлардан сўнг қандай қилиб иммунитетни мустаҳкамлаш мумкин? Sputnik Беларусь вируслардан ҳимоя қилувчи энг оддий маҳсулотларни тавсия қилади.

Кўкатлар

Кўкатлар, айниқса, исмалоқ – кучсизланиб қолган организм учун ажойиб маҳсулот. Кўкатларда ҳужайраларни шикастлар ва яллиғланишлардан ҳимоя қилувчи зарур антиоксидантлар мавжуд.

Фойдали ёғлар

Қизил балиқ, авокадо, зайтун ёғи - Омега 3 фойдали ёғларининг асосий манбалари. Тўйинган ёғлар иммунитетни мустаҳкамлайди, организмни бактериялар ва инфекциялардан ҳимоя қилади.

Цитрус мевалар

С витамини – вирусларга қарши машҳур восита. Шу сабабли ушбу витамин манбаи бўлган лимон, апельсин ва резавор мевалар ҳар кунги рационда бўлиши лозим. Лимонли иссиқ чой эса нафақат иммунитетни, балки кайфиятни ҳам кўтаради.

Брокколи

Брокколи- витаминлар ва минераллар кони. Таркибида кўп миқдордаги кальций, магний ва С витамини туфайли касалликдан сўнг брокколини кўпроқ истеъмол қилиш зарур.

Товуқ шўрва

Шамоллаган инсонларга товуқ шўрва тавсия қилиш - кинолардан олинган анъана эмас. Чиндан ҳам бу шамоллашдан халос бўлиш учун яхши воситалардан бири. Чунки товуқ гўшти оқсили таркибида В гуруҳи витаминлари кўп. В витамини эса организмда ҳимоя қилиш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.